Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини икки ғалаба билан бошлади

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини икки ғалаба билан бошлади

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Хабар берганимиздек бугун Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, мусобақа терма жамоамиз учун омадли бошланди ва икки боксчимиз мусобақани ғалаба билан бошлади.

Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб -64 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов рингга кўтарилди. Ироқлик Қадим Ал-Эзирежга қарши жанг олиб борган юртдошимиз қийинчиликсиз иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Абдурасуловнинг кейинги босқичдаги рақиби покистонлик А.Маъсуд бўлади.

Сўнгра -69 кг вазн тоифасида саралаш баҳси доирасида ҳамюртимиз Осиё ўйинлари чемпиони Бобо-Усмон Батуров юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Мўғилистонлик Баярку Ганбаатарга қарши жанг олиб борган юртдошимиз рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. Шу тариқа бугунги ҳар икки жанг ҳам юртдошларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг