Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона вилояти ҳокимлиги боксчи Миразизбек Мирзахалиловга янги уй совға қилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги боксчи Миразизбек Мирзахалиловга янги уй совға қилди

Фото:«ЎзА»

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловга Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Фарғона шаҳар марказидан янги хонадон берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз биринчи ўринни қўлга киритганди.

Чемпионатнинг 57 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Миразизбек Мирзахалилов финал учрашувида уч карра жаҳон чемпиони ва Олимпиада ўйинлари совриндори кубалик рақибини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 сентябрдаги фармони билан Миразизбек Мирзахалилов ҳам «Ўзбекистон ифтихори» унвони билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, яна бир чемпион Баҳодир Жалоловга Тошкент шаҳридан хонадон ҳадя этилган эди. Бундан ташқари Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Жалоловга 200 миллион сўм берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг