Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик

Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Хабар берганимиздек, бугунги кун дастурида терма жамоамиз сафида Фанат Қаҳрамонов баҳс олиб борди.

-75 килограмм вазн тоифасида мўғулистонлик Даваням Давасуренга қарши жанг олиб борган юртдошимиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг