Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона»да Неймарни қайтариш учун икки йўл бор — ОАВ

«Барселона»да Неймарни қайтариш учун икки йўл бор — ОАВ

Фото: «Sports.ru»

«Барселона» ФК бразилиялик форвард Неймарни қайтариш учун «Пари Сен-Жермен»га янги таклиф тайёрлаяпти, деб хабар берди, бугун, 25 август куни «Le Parisien».

Манбага кўра, каталонияликлар ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча Неймарни қайтариш учун «ПСЖ»га иккита вариантни тақдим этишади.

Биринчи шартга кўра, «Барселона» Неймар учун 40 млн. евро ва Усмон Дембелени бир йилга ижарага беради. Француз футболчиси жароҳат олганини яшириб, «Барселона» раҳбарлари кўнглини қолдирганидан кейин шу вариант юзага келди.

Икки шартда эса каталонияликлар кейинчалик 170 млн. еврога сотиб олиш мажбурияти билан Неймарни бир йилга ижарага олиши айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг