Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» сафига яна бир бразилиялик футболчи қўшилди

«Барселона» сафига яна бир бразилиялик футболчи қўшилди

Фото: «fcbarcelona.com»

Испаниянинг «Барселона» клуби Франциянинг «Бордо» жамоасидан ярим ҳимоячи Малкомни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Каталонияликлар 21 ёшли футболчи учун «Бордо»га 41 миллион евро тўлайдиган бўлди.

Қизиғи, олдинроқ Римнинг «Рома» клуби ушбу футболчи билан 32+4 миллион евро  эвазига келишувга эришганини эълон қилиб улгурганди. Аммо «Барселона»нинг вазиятга аралашиши ушбу келишувни йўққа чиқарди. Италия сари йўл олаётган футболчи шундоққина аэропортда тўхтатиб қолинди ва «Барселона»нинг яхшироқ таклифи қабул қилиниб, энди у Каталонияга йўл оладиган бўлди.

Малком ўтган мавсум «Бордо» сафида 38 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ҳамда 8 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Франция чемпионатида мавсумнинг энг чиройли голига муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ушбу трансфер мавсумида яна бир бразилиялик ярим ҳимоячи — 21 ёшли Артур билан ҳам шартнома имзолаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг