Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» футболчилари коронавирус тестидан ўтишади

«Барселона» футболчилари коронавирус тестидан ўтишади

Фото: «90minut.com»

«REGNUM» хабарига кўра, Каталониянинг «Барселона» клуби футболчилари 6 май куни коронавирус тестини топширишади.

Тест натижалари яхши чиқса ўйинчилар базада физиотерапевтлар кузатуви остида индивидуал машғулотларни бошлайди.

Иккинчи босқичда футболчилар кичик гуруҳларда машқларни давом эттиради. Учинчи босқич 14 кишилик гуруҳлардаги назарий машғулотларни ўз ичига олади.

Албатта, бу ишлар амалга ошиши учун Испанияда коронавирус эпидемияси ҳам чекиниши шарт. Ана ўшанда, машғулотлар бошланганидан бир ой ўтиб, Ла Лигани қолган жойидан давом эттириш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг