Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов финалда рақибини нокаут қилди

Баҳодир Жалолов финалда рақибини нокаут қилди

Россиянинг Грозний шаҳрида ўтган бокс бўйича Ахмат-Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир финалида Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Айболди Дауренулини биринчи раундда нокаутга учратиб, олтин медалга эга чиққан.

Келаси ой бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берган мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун 2 та олтин ва 6 та бронза медаль билан якунланган.

Шунингдек, яна бир финал жангида рингга кўтарилган Шунқор Абдурасулов (-60 кг.) россиялик рақиби Магомед Шамсаев устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Грозний турнирида совриндор бўлганлар:

Олтин медаль

  • -60 кг.: Шунқор Абдурасулов
  • +91 кг.: Баҳодир Жалолов

Бронза медаль

  • -52 кг.: Фозилжон Абдумуродов
  • -64 кг.: Элнур Абдураимов
  • -75 кг.: Баҳром Фозилов
  • -81 кг.: Козимбек Мардонов
  • -91 кг.: Мадияр Саидраҳимов
  • +91 кг.: Обиджон Тоҳиров
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг