Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азиз Абдуҳакимовга «муаммоли» федерация топширилди

Азиз Абдуҳакимовга «муаммоли» федерация топширилди

Фото: Xabar.uz

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди.

Бунга қадар федерация раиси лавозимини президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Дмитрий Ли эгаллаб турганди.

Сўнгги вақтларда шахмат федерерацияси атрофида гап-сўзлар тинмаётганди. Ўзбекистон ўзининг энг иқтидорли ва моҳир шахматчиларини йўқотаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Хусусан, Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ номидан халқаро мусобақаларда қатнашаётган бўлса, унинг опалари — Ўзбекистон тарихида аёллар ўртасида биринчи халқаро гроссмейстер мақомини олган Нафиса Мўминова ва Ҳулкар Тоҳиржоновалар терма жамоадан четлатилган.

Федерацияни яна бир иқтидор эгаси, турли ёш тоифаларида 6 карра жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров тарк этиши мумкинлигини айтганди.

Жавоҳирнинг айтишича, худди шундай муаммолар сабаб кучли шахматчи ва гроссмейстерлар — Темур Гареев, Антон Филиппов (Филиппов федерация эътиборсизлиги сабаб Қозоғистонга кетган), Темур Кўйбакоров ва бошқалар ўз федерациясини алмаштиришга мажбур бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг