Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Анвар Бойназаров чемпионлик камарини қўлга кирита олмади

Анвар Бойназаров чемпионлик камарини қўлга кирита олмади

Анвар Бойназаров очколар ҳисобига Петчпаномрунг Киатмоокаога имкониятни бой бериб қўйди, деб хабар бермоқда «sports.uz».

Ҳамюртимиз Анвар Бойназаров бугун, 6 июль куни тонгда АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида «Gloryworldseries» чемпионлик камари учун таиландлик Петчпаномрунг Киатмоокаога, яъни «Петч»га қарши ринга кўтарилди.

Беш раунддан иборат бўлган жанг муросасиз ўтди. Чунки «Glory» тарихидаги ўз вазн тоифасидаги икки етакчи бир-бирига рўбарў келганди. Анвар ушбу промоушеннинг қўл билан энг яхши ҳаракат қилувчи вакили бўлса, унинг рақиби «Петч» эса оёқда энг яхши ҳаракат қилувчи жангчиси сифатида эътироф этилади ва айнан ҳар иккиси шундай номинцияларни қўлга кирита олишган.

«Петч» ҳамюртимизни жиддий ўрганиб чиққанлиги жанг бошлашиданоқ маълум бўлди. У оралиқ масофани сақлаган холда, оёқ билан зарба бериб, Анварнинг кучли қуроли — қўл билан ишлашига имконият бермади. Шундай бўлсада, юртдошимиз беш раунднинг иккисида ўз устунлигини намойиш эта олди. Лекин қолган уч раундларда таиландлик спортчи фаолроқ бўлди ва айнан шу фаоллик эвазига ғалаба қозонди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг