Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англия кубоги финалида «МЮ» ва «Челси» ўйнайди

Англия кубоги финалида «МЮ» ва «Челси» ўйнайди

Фото: Футбол-Плюс.нет

Англия кубоги ярим финалида «Манчестер Юнайтед» клуби «Тоттенхэм»ни «Челси» эса «Саутгемптон»ни мағлубиятга учратди. Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобда ортда бораётиб, якунда ғалабани ўз томонига оғдирган бўлса, «Аристократлар» рақиб дарвозасига жавобсиз икки гол киритдилар.

Шу тариқа финалда аксарияти мухлислар кутган жуфтлик — «МЮ» ва «Челси» куч синашадиган бўлди.

Англия кубоги, 1/2 финал.

«Манчестер Юнайтед» – «Тоттенхэм» 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 11 Алли, 1:1 – 24 Санчес, 2:1 – 62 Эррера.

«Челси» – «Саутгемптон» 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 46 Жиру, 2:0 – 82 Мората.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг