Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов президентликка қайта сайланди

Алишер Усмонов президентликка қайта сайланди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси ўтказилди.

Конгресс кун тартибидаги асосий масала – ташкилотга янги Олимпиада цикли учун раҳбар сайлаш эди. Унда амалдаги президент Алишер Усмонов ғалаба қозониб, ташкилотдаги бошқарувини давом эттирадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқариб келмоқда.

Сайлов якунларига кўра ҳамюртларимиз ҳам ташкилотнинг бир қатор бўлимлари таркибий қисмига киришди. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова тарғибот қўмитаси, Токио-2020 Олимпиадасида реферилик қилган Аида Ҳасанова ҳакамлар қўмитаси таркибига киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг