Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Акаларга раҳмат». Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди

«Акаларга раҳмат». Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди

Фото: Instagram.com/khabib_nurmagomedov

ММА юлдузи Ҳабиб Нурмагомедов иккинчи марта Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда спортчи Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қолдирган.

Нурмагомедов Президент Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан бирга тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаган ва уларга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирган.

«Бундай меҳмондўстлик учун катта раҳмат. Тошкентда анча салқин экан, аммо ифторликка самарқандча қайноқ ош еб, исиниб оламиз», — дея ёзади спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 2017 йилнинг май ойида ҳам Ўзбекистонга келган эди. Ўшанда россиялик спортчи Тошкентда матбуот анжумани ўтказган ва жиу-житсу бўйича Ўзбекистон чемпионатига ташриф буюрган эди.

Нурмагомедов билан биргаликда машҳур тўртлик: Абубакар Нурмагомедов, Ислом Мамедов, Зубайра Тухугов ва Ислом Махачевлар ҳам келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг