Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ажойиб ўйин, ишончли ғалаба ва Ўзбекистон ОТЖ ярим финалга чиқди

Ажойиб ўйин, ишончли ғалаба ва Ўзбекистон ОТЖ ярим финалга чиқди

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё чемпионати чорак финалида БААга қарши майдонга тушди ва ишончли ғалабага эришди. Гарчи учрашувда ҳисобни рақиб очган бўлса ҳам якунда футболчиларимиз бешта гол киритиб, ажойиб ғалабага эришди.

Учрашув ҳар икки жамоанинг фаоллиги билан бошланди. Гол эса 13-дақиқада Зайид Ал Амири томонидан киритилди. Аммо орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Илҳом Алижонов узоқ масофадан йўлланган зарба билан вазиятни тенглаштирди.

Шундан сўнг катта саҳнага Ойбек Бозоров чиқди. У 26-дақиқада пеналти ишлаб бергач Ислом Қобилов ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 41-дақиқада эса Бозоровнинг ўзи узоқдан йўлланган ажойиб зарба билан учинчи голни киритди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамизнинг устунлиги давом этди. Бир қатор фойдаланилмаган имкониятлардан сўнг Жасурбек Яхшибоев 81-дақиқада тўртинчи голни киритди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Нурилло Тўхтасинов бешинчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон олимпия жамоаси ярим финалга йўл олди. Энди футболчиларимизга Саудия Арабистони қаршилик қилади. Эслатиб ўтамиз, финалга чиққан икки жамоа ва учинчи ўрин эгаси Токиода бўладиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг