Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдусалом Азизов терма жамоа аъзолари билан учрашди

Абдусалом Азизов терма жамоа аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 февраль куни ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун БAAга жўнаб кетади.

Йиғин давомида 3 та назорат ўйини ўтказилиши кўзда тутилган. Ушбу йиғин ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом эттирилиши олдидан МТЖ таркибига номзод футболчилар учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради.

Бугун ЎФA президенти Aбдусалом Aзизов Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ҳамда футболчилар билан учрашди.

Футболимиз раҳбари миллий терма жамоамиз олдида турган мусобақаларнинг масъулияти, номзодларнинг асосий таркибга лойиқлигини исботлаши қанчалик зарурлиги, ҳар бир ўйинга сидқидилдан тайёрланиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, бош мураббий Вадим Aбрамов терма жамоанинг тайёргарлик режаси билан таништирди. Раҳбарият бу режа бўйича ўз талаб ва таклифларини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг