Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Тангриев спортга қайтди ва ғалаба қозонди

Абдулла Тангриев спортга қайтди ва ғалаба қозонди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Уч кун давомида Термиз шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди. Афсонавий курашчи Абдулла Тангриев спортга қайтди ва ушбу мусобақада иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақанинг учинчи кунида регламентга кўра, эркаклар 100 ва +100 кг. вазнда, аёллар эса 78 ҳамда +78 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Эътиборлиси, мусобақанинг сўнгги кунида Абдулла Тангриев, Сойиб Қурбонов, Муҳриддин Бўтаев сингари номдор полвонларнинг иштироки мусобақанинг шиддатли, муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлади.

Ўзбекистон кубогининг сўнгги кунидаги ғолиб ва совриндор билан танишинг:

Эркаклар:

100 кг.гача вазн тоифасида

1. Бахром Ражабов (Қашқадарё)

2. Нодиржон Мерхаликов (Тошкент вил.)

3. Шохруҳ Мамарасулов (Сурхондарё)

3. Ақлмурод Худойбердиев (Сурхондарё)


100 кг.дан юқори вазн тоифасида

1. Абдулла Тангриев (Сурхондарё)

2. Ҳусниддин Ҳусанов (Сурхондарё)

3. Муҳриддин Бўтава (Қашқадарё)

3. Ихтиёр Холмуродов (Тошкент вил.)


Аёллар
78 кг. вазн тоифасида
1.Мумтоз Бобоева (Тошкент)
2. Зумрад Холмўминова (Сурхондарё)

+78 кг. вазн тоифасида
1. Рината Илматова (Сурхондарё)
2. Жамила Тўрабоева (Сурхондарё)
3. Бону Султонова (Хоразм)

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Тангриев 1981 йилда Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. 2011 йилги дзюдо бўйича ўтган жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолиби. 2008 йилги Олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. Осиё чемпионатларида беш карра ғолиб бўлган ва жаҳон чемпионатларида уч марта бронза медалига муносиб кўрилган.

2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада олдидан Абдулла Тангриевнинг қонидан тақиқланган модда топилган ва 2 йилга спортдан четлатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг