Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йили жаҳон футболида трансфер учун қанча пул сарфланди?

2018 йили жаҳон футболида трансфер учун қанча пул сарфланди?

Фото: «oxu.az»

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) жаҳон трансфер бозорининг 2018 йилги маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, ўтган йилда клублар янги ўйинчиларни сотиб олишга 7,03 миллиард доллар сарфлашган. Ушбу кўрсаткич 2017 йилдагидан 10 фоиз юқори (6,37 миллиард).

2018 йилнинг энг қиммат хариди Килиан Мбаппе бўлди — 200 миллион доллар. Ўйинчи Монакодан ПСЖга 2017 йилда ижара ҳуқуқи бўйича ўтган эди, аммо тўлиқ харид 2018 йилнинг ёзида амалга оширилди.

Маълум қилинишича, катта миқдордаги маблағни УЕФА клублари сарфлашган (78 фоиз). Умумий ҳисобда 3974 та клуб ўтган йилда трансферни амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг