Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқи масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Ёшлар иттифоқи масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Фото: Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Фахриддин Мухторович Йўлдошев 1982 йилда Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.

У меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўлими катта референти, ЎзХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси вазифаларида фаолият юритган. 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раисининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг