Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яшил иқлим фонди Ўзбекистон учун грант ажратади

Яшил иқлим фонди Ўзбекистон учун грант ажратади

Яшил иқлим фонди (ЯИФ) келажакда Ўзбекистон учун грант ажратиши мумкин. Бу маблағ Орол денгизи муаммоларини ҳал қилишга сарфланиши режалаштирилган.

19 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Сонгдо шаҳрида (Корея Республикаси) Яшил иқлим фонди ижрочи директори ўринбосари Ҳавер Мансанарес билан шу ҳақда музокара ўтказган.

Ўзбекистон делегацияси бошлиғи Яшил иқлим фонди раҳбариятини 2019 йил 25 октябрда Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилишга бағишланган БМТ шафелигидаги юқори даражали Халқаро конференцияга таклиф қилган.

ЯИФ раҳбарияти 2017-2019 йиллардаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик якунларига ижобий баҳо берган. Орол денгизига турли йилларда ташриф буюрган ва фожиа кўламини ўз кўзи билан кўрган БМТнинг собиқ ва ҳозирги раҳбарлари Пан Ги Мун ва Антониу Гуттериш сув ҳавзасининг йўқ бўлишини “давримизнинг энг катта экологик ҳалокати” деб баҳолаган эдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг