Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

Фото: «AP Photo / Mark Schiefelbein»

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

«Хитой билан ҳам алоқалар изчил ривожланмоқда. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг мамлакатимизга бўлажак давлат ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда», дея алоҳида қайд этилди президент матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 4 миллиард долларга етган.

Йиғилишда Шавкат Мириёев бу давлат билан ҳамкорлик бўйича имкониятлар кўплиги, лекин ҳозирги натижалар етарли даражада эмаслигини таъкидлаган. «Йўл хариталари» ижроси оқсаётгани, иш тизимли олиб борилмаётганини жиддий танқид қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг