Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой элчиси лицейда дарс ўтди

Хитой элчиси лицейда дарс ўтди

Фото: «Edu.uz»

Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицейга ташриф буюрди. Бу борада Edu.uz'нинг телеграмдаги расмий каналида хабар берилган.

Элчи хоним лицей ўқувчилари учун “Хитой маданияти” мавзусида очиқ дарс ўтказди.

Унда Хитой маданияти, ўзига хос жиҳатлари, урф-одатлари, хитой ва ўзбек халқлари маданиятининг ўхшаш жиҳатлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон - Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати, истиқболли келажаги ҳамда ўқувчиларнинг чет тилларини ўзлаштириш даражалари, дунё янгиликлардан хабардорликлари юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.

Шунингдек, элчи хоним лицей ўқувчиларининг мавзуга оид қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг