Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой элчиси билан Афғонистон масаласи муҳокама этилди

Хитой элчиси билан Афғонистон масаласи муҳокама этилди

2020 йилнинг 27 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян билан учрашди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда турли лойиҳаларни амалга оширишдаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хитой томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда сиёсий музокаралар жараёнини бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолар экан, Хитойнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Элчи Афғонистонни минтақавий лойиҳаларга янада жалб этиш муҳимлиги тўғрисидаги Ўзбекистон томони фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакатдаги вазиятни ҳал этиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам беради.

Суҳбат давомида Элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича Таълим марказида афғон аграр мутахассисларини тайёрлаш бўйича уч томонлама ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдирди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган «Афғонистоннинг тиббиёт соҳаси учун ҳамширалар тайёрлаш» мавзусидаги курслар ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда амалий ёрдам кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг