Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Норов Тожикистонга борди

Владимир Норов Тожикистонга борди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Бугун, 13 май куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралар ўтказди.

Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак ташрифи юзасидан, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни атрофлича муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлар ҳамда икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик ришталарга асосланган стратегик шерикликнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо берилди.

Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича икки давлат Президентларининг берган топшириқларини сўзсиз бажариш зарурлиги таъкидланди.

Томонлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини имкон қадар тез муддатларда ўтказиш зарурлигини қайд этдилар.

Жорий йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланишини ҳисобга олган ҳолда маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида қўшма йирик маданий тадбирлар уюштириш юзасидан якдил муносабат билдирилди.

Тожикистон томони Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини юқори баҳолаб, мамлакатимиз томонининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, шунингдек, барча тадбирларда, жумладан, Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида фаол иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Мулоқот чоғида томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, келгуси давр учун қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг