Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Урганчда Ўзбекистон — Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Урганчда Ўзбекистон — Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Фото: «Sputnik»

2019-йилнинг 29-апрел — 5-май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Музокаралар чоғида давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер баланси дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди ҳамда Давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди.

Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самалётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Музокалар якунларига кўра делегация раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли протоколни имзоладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг