Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урганчда Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди (фото)

Урганчда Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди (фото)

Фото: «President.uz»

Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида туркман миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилади. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъаналарини ривожлантириш учун барча шароит яратилган.

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда Ўзбек-туркман дўстлик уйи бунёд этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифи асносида ушбу маънавият масканининг очилиш маросими бўлди.

Фото: «President.uz»

Давлат раҳбарлари дастлаб бу ерда ўрнатилган Махтумқули Фироғий бюстини очди, унинг пойига гуллар қўйди.

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбек-туркман дўстлик уйида яратилган шароитлар билан танишди. Ушбу мажмуа қадимий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида бунёд этилган. Ўзбек ва туркман халқларининг кўп асрлик алоқаларини акс эттирувчи музей, икки мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона ташкил қилинган. Тадбирлар ўтказиш учун катта зал, турли фан ва санъат тўгараклари учун хоналар барпо этилган.

Фото: «President.uz»

Ўзбек-туркман дўстлик уйи, туркман миллатига мансуб юртдошларимиз учун яратилган имкониятлар туркманистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг