Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«У нега бу ерда?» — «Адолат» СДП сайлов якунлари бўйича баёнот берди

«У нега бу ерда?» — «Адолат» СДП сайлов якунлари бўйича баёнот берди

«Адолат» СДП Олий мажлис қонунчилик палатаси учун ўтказилган сайлов натижалари ҳақида баёнот бериб ўтди.

«Тўрда ўтирганингда, «У нега бу ерда?», деб аслида пастдан жой эгаллашинг кутиладиган ҳолатга тушма, балки пойгакдан қўним топганингда «Нега бу ерда ўтирибсиз?», дея ажабланиб, аслида давра тўрини сенга муносиб деб ўйланадиган даражада бўл», деган нақл бор.

Халқимиз, журналистлар томонидан «Нега «Адолат» юқорироқ ўринни олмади?» дея берилаётган саволлар оғриқли бўлса-да, айни вақтда кайфиятимизни кўтармоқда. Ҳали ҳаммаси олдинда...

Парламентда нечта ўрин олишимизга қарамай сайловолди берилган ваъдаларни бажариш, халқимиз муаммоларини бартараф этиш учун курашамиз.

Кимлар учундир жанг тугагандир, аммо «Адолат» социал-демократик партияси учун ҳаммаси энди бошланмоқда...

Халқимизнинг Адолатга бўлган ишончи, эътирофини оқлаш учун барча саъйи-ҳаракатларни амалга оширамиз.

Сайловолди ташвиқотда биз билан бирга бўлган барча оммавий ахборот воситалари ходимларига, блогерларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз!

Адолат йўлидаги ҳамкорлигимиз бардавом бўлишидан умидвормиз», — дейилади «Адолат» СДП матбуот хизмати томонидан берилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, сайлов натижаларига кўра «Адолат» СДП қонунчилик палатасида 21 та ўринга эга бўлиб, учинчи поғонада қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг