Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» ва Афғонистон ҳукумати музокаралари Самарқандда ўтказилиши мумкин

«Толибон» ва Афғонистон ҳукумати музокаралари Самарқандда ўтказилиши мумкин

«Толибон» ва Афғонистон ҳукумати музокаралари Самарқандда ўтказилиши мумкин. ЎзАнинг ёзишича, бу борадаги Ўзбекистон таклифи 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ҳамда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Афғонистонга амалий ташрифи чоғида билдирилган.

«Ўзбекистон делегациясининг Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан Қобул шаҳридаги учрашуви чоғида Афғонистон ҳукумати билан «Толибон» ўртасидаги музокараларни Самарқандда ўтказиш таклифи билдирилгани мамлакатимиз ташқи сиёсатида қўшни Афғонистонда тинчликка эришишдаги саъй-ҳаракатлар ўзгармас ва қатъий эканидан далолат» дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа билан учрашув чоғида ҳам муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг