Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева Сенат фаолиятига танқидий-таҳлилий баҳо берди

Танзила Норбоева Сенат фаолиятига танқидий-таҳлилий баҳо берди

Фото: Xabar.uz

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

Xabar.uz мухбирининг маълум қилишича, ялпи мажлис аввалида Сенат Раиси Танзила Норбоева Сенат фаолиятига танқидий-таҳлилий баҳо берди.

Унга кўра, айрим сенаторлар ўзлари сайланган ҳудуд муаммоларини Сенат минбарига олиб чиқишда деярли ташаббус кўрсатмаган.

Таъкидланишича, парламент палаталари раҳбарлари ва аъзолари ҳудудларда бўлиб, тадбиркорликни ривожлантириш ҳолатини ўргандилар.

Бу борадаги ишлар талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди. Деярли барча ҳудудларда тадбиркорлар ер ажратиш, кредит олиш, коммунал тармоқларга уланиш ва фаолиятни лицензиялаш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқдалар.

Шундан келиб чиқиб, Сенат Раиси келгусида назорат-таҳлил тадбирларида жойлардаги сенаторлар фаоллигини ошириш мақсадида парламент сўрови институтидан фойдаланишнинг янги механизмларни ишлаб чиқиш кераклиги қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг