Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Абдураҳмонов: «Олдин ҳам сенатор бўлганмиз, аммо зиммамизда шунча вазифа борлигини билмаган эканмиз»

Шуҳрат Абдураҳмонов: «Олдин ҳам сенатор бўлганмиз, аммо зиммамизда шунча вазифа борлигини билмаган эканмиз»

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишида Абдулла Ариповнинг номзоди бош вазирликка тавсия қилинди. Андижон вилоят ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов номзодни қўллаб-қувватлаб чиқиш қилди.

«Муҳтарам Президентимизнинг нутқидан сўнг кўп нарсаларни англаб олдик. Олдин ҳам сенатор бўлганмиз, аммо зиммамизда шунча вазифа борлигини билмаган эканмиз. Балки тушуниб етмагандирмиз, балки англамагандирмиз. Сизнинг нутқингиздан сўнг нималар қилиш кераклигини билиб олдик.

Сиз бизни ишламасликка қўймайсиз, шу билан бирга халқимиз ҳам қўймайди. Халқ ҳозир биздан олдинга ўтиб кетяпти. Аслида биз олдинроқда юришимиз керак, аммо халқ ўтиб кетяпти.

Бош вазирликка номзод Абдулла Ариповдан юртга, халққа ва Президентга садоқатни ўрганганман. Унинг номзодини қўллаб-қувватлашни сўрайман», – деди Шуҳрат Абдураҳмонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг