Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги императорига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги императорига табрик йўллади

Фото:«UNN»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати Япония Императори Нарухитога қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент ўз мактубида Нарухитонинг «Рейва» деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

«Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади» , - деб таъкидлаган Президент табригида.

Эслатиб ўтамиз, апрелнинг сўнгги — 30-санасида япон императори Акихито ўз хоҳиши билан тахтдан воз кечиб, уни ўғли валиаҳд шаҳзода Нарухитога берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг