Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Владимир Путин давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама алоқалар аниқ мазмун билан бойигани таъкидланди.

Ҳукуматлараро институтлар самарали фаолият юритмоқда, товар айирбошлаш ҳажми изчил ортмоқда, Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг амалий ҳамкорлиги фаоллашди. Таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда алмашинувлар борасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага кўтарилди.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларга доир ва халқаро аҳамияга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Россия президентлари мамлакатларимиз халқларининг равнақи йўлида, бутун Марказий Осиё барқарорлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг