Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш бош котиби билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш бош котиби билан учрашди

Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилган.

Аввал хабар қилганимиздек, Амреев Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган.

«Ўзбекистон ва Туркий кенгаш мамлакатларини азалдан нафақат маданият, тил, маънавият муштараклиги, балки анъанавий дўстлик ва узаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатлар боғлаб туради», деган Шавкат Мирзиёев.

Туркий кенгаш бош котиби Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кириши билан табриклаган.

«Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши ташкилот доирасида самарали кўп томонлама ҳамкорликни янада жадал ривожлантиришга хизмат қилади. Ўзбекистон хорижий шериклар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришда, аввало, қўшни мамлакатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида улкан муваффақиятларга эришмоқда», деган Амреев.

Бош котиб Ўзбекистон раҳбарига Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг бориши тўғрисида маълумот берган ҳамда Кенгаш билан Ўзбекистон ўртасида самарали муносабатларни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини тасдиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг