Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев товон пули бермасдан мулк бузишни тақиқлади

Шавкат Мирзиёев товон пули бермасдан мулк бузишни тақиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда президент тадбиркорларнинг бино-иншоотларини бузиш ва бунинг учун компенсация тўлаш борасида тизимли ёндашув йўқлигини танқид қилди.

– Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман – асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт, – деди давлат раҳбари.

Аҳоли пунктларини истиқболда ривожлантириш режаларини ҳисобга олмасдан, катта ҳудудларда жойлашган иншоотлар бузиб юборилаётгани оқибатида жуда кўп миқдорда компенсация тўловлари келиб чиқмоқда.

Ҳокимликлар бузиладиган биноларнинг ўрнида янги корхоналарни қуриш бўйича инвесторларни топиб, компенсация тўловини уларнинг ҳисобидан олиши керак. Шуни қилолмагани учун харажатлар давлат бюджети зиммасига тушмоқда, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бугунги кун мавзуси бу йиғилишда ҳам эътиборсиз қолиб кетмади. Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари бир тадбиркорнинг мол-мулкини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва компенсациясиз бузмоқчи бўлгани роса шов-шув бўлди.

Адлия вазирлигининг айтишича, бузиш ишларини амалга оширишда 600 млрд. сўмдан ортиқ компенсациялар тўлаб берилган. Аммо Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бузилган жойлар учун товон тўлаш бўйича 300 млрд. сўмга яқин қарздорлик бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг