Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказмоқда.

Ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда устувор тармоқлардаги лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошди.

Бугунги музокаралар кун тартибидан ушбу етакчи халқаро молиявий институт кўмагида ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ўрин олган.

Алоҳида эътибор қишлоқ жойларда турмуш даражасини яхшилаш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, ижтимоий соҳани модернизациялаш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа жиҳатларга қаратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг