Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодога ва дўст Индонезия халқига Сурабая шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса қисқа муддатда соғайишларини тилади, дейилади ТИВ ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Сурабая шаҳридаги черковларда содир этилган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 13 киши оғир жароҳат олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг