Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Индонезия раҳбарига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Индонезия раҳбарига таъзия билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Маланг шаҳридаги «Канжурахан» футбол стадионида юз берган тартибсизликлар натижасида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан Индонезия Президенти Жоко Видодога таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия чемпионатидан ўрин олган учрашувдан сўнг келиб чиққан тартибсизликлар оқибатида 174 нафар киши ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг