Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда суҳбатлашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари бир-бирини кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлади.

«Мулоқот давомида икки томоннинг кун тартибида бўлган муҳим масалалар, жумладан, Россия Президентининг 2018 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди. Стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сиёсат, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама алоқаларни яхшилашга келишиб олинди», - дейилади Кремль хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг