Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди

Фото:Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркелнинг таклифига биноан 2019 йил 20 январь куни расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбарининг ҳамма саъй-ҳаракатлари, барча сафарларидан мақсад битта – халқимиз манфаатини таъминлаш. Иқтисодий, инвестициявий ва технологик жиҳатдан улкан имкониятларга эга Германия билан ҳамкорликдан ҳам катта мақсадлар кўзланган.

Учрашув ва музокарлар натижасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Фото:Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг