Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: Газ йўқлиги, сув йўқлиги, электр йўқлиги алам қилмайдими? (видео)

Шавкат Мирзиёев: Газ йўқлиги, сув йўқлиги, электр йўқлиги алам қилмайдими? (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 августда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда йил якуни бўйича прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Президент ўз нутқида айни вақтдаги муаммоларга ва уларни ҳал қилиш учун амалга оширилаётган ишларга нисбатан танқидий муносабатда бўлди.

— Нима учун кўп қарор чиқаяпти? Ҳаммамиз изланишдамиз, изланиш, изланиш ва яна изланиш! Мана шундай оғир шароитда 33,5 миллион халқни боқиб, рози қилиб, эртанги катта-катта режаларимизни бажара оламизми, йўқми, деган савол ҳаммани қийнаши лозим?

Йил якунига 4,5 ой вақт қолди. Энг катта хавф нимада, деган савол мени қийнайди? Энг катта хавф — кадрларнинг савиясида, билимида, илмида ва фидойилигида. Минг афсус, энг оғир масала шу.

Нима учун бугун сизни йиғдим? Умуман бугунги иш услубимиз бизнинг даражамизга тўғри келмайди. Агар сиз ўзгармас экансиз, вазият ўзгармайди. Бугун мажлис эмас, бугун виждонимиз олдида ҳисобот — шунга муносибмизми ёки йўқ. Имконият ўз қўлимизда. Биз шундан тўғри хулоса чиқариб, фойдалана оламизми?

Газ йўқлиги, сув йўқлиги, электр йўқлиги алам қилмайдими? Биз ҳамма соҳада янги Ўзбекистонни шакллантиряпмиз — демократик давлат нуқтаи-назаридан, олдимизда турган янги синовлар нуқтаи-назаридан. Ақлимиз билан, билимимиз билан, садоқатимиз билан одамларни ишонтира оламизми? — дейди Президент.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг