Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни таваллуд куни билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

26 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти Режеп Тоййип Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.

Президент Режеп Таййип Эрдўғоннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси юксак баҳоланди.

Президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Мулоқот чоғида кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг