Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг оиласига туҳфа этган совғалар қиймати маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг оиласига туҳфа этган совғалар қиймати маълум бўлди

Фото: «Reuters»

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти ва унинг рафиқасига нималар совға қилгани ва уларнинг нархлари маълум бўлди, деб ёзмоқда «Газета.uz».

24 февраль куни АҚШ Федерал реестри эълон қилган маълумотларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг оиласи ва президент администрациясининг юқори мартабали вакиллари 2018 йилда хорижий давлатлари раҳбарларидан умумий қиймати 88 420 АҚШ долларига тенг совғалар қабул қилишган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берган.

Эълон қилинган маълумотлар орасида 2018 йилнинг май ойида АҚШда расмий ташриф билан бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим этилган совғалар ва уларнинг қийматлари ҳам бор.

Ўзбекистон президенти томонидан Дональд Трампга 2950 доллар қийматга эга «Регистон» мажмуасининг миниатюравий кумуш нусхаси, унинг рафиқаси Мелания Трампга эса 4200 АҚШ доллар қийматига эга чойшаб совға қилинган. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео эса Шавкат Мирзиёевдан 1580 доллар қийматига эга ёғоч стол ва стуллар тўпламини қабул қилиб олган.

АҚШ президенти оиласи ва администрацияси вакилларига тақдим этилган совғаларнинг деярли барчаси Миллий архивда сақланади, лекин совғани қабул қилган шахсларга уларни сотиб олиш имконияти берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг