Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 16 май куни Андижон вилоятига жўнаб кетганди.

Ташриф чоғида аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, янги мақсад ва вазифаларни белгилаш режалаштирилганди.

Ташриф давомида президент андижонликларнинг яшаш шароитлари билан танишди, ишлаб чиқариш корхоналарига борди, Андижон вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифини якунлаб, Тошкентга келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг