Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Бокуда Режеп Тоййип Эрдўғон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Бокуда Режеп Тоййип Эрдўғон билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

15 октябрь куни эрталаб Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Тоййип Эрдўғоннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбарлари бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.

Туркия Президенти Ўзбекистон раҳбарини мамлакатимизнинг Туркий тиллий давлатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилгани билан самимий табриклаб, бу қарор икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокараларда конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Турция Президентлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг