Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергей Лавров Тошкентга келди

Сергей Лавров Тошкентга келди

Фото:«ЎзА»

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15 январь куни мамлакатимизга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов, Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ва бошқа шахслар кутиб олди.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.

Музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг