Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси бошланмоқда

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси бошланмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Бугун соат 10:00 да Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошламоқда.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ялпи мажлисда қатор масалалар, жумладан, 8 та қонун кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

«Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунлар шулар жумласидан.

Бундан ташқари, «Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг