Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига сайланди

Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига сайланди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 21 июнь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси очилди. Унда кун тартибидан жой олган ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда.

«Халқ сўзи»нинг ёзишича, давлат раҳбари сенат раиси лавозимига Танзила Норбоева номзоди сайланди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча 2015 йилдан сенат раиси лавозимида ишлаб келаётган Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор этиб тайинланди.

Куни кеча Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Норбоева лавозимини тарк этгани хабар қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига бош вазир томонидан киритилган номзод - Боситхонова Элмира Иркиновнани тасдиқлади. Танзила Норбоева 2016 йилнинг 14 декабрида Элмира Боситхонова ўрнига Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаганди. У 2018 йил декабрида ушбу лавозимга яқин беш йил учун қайта сайланганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг