Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сайланадиган ҳокимлар, «самосуд» учун жазо» — Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури маълум қилинди

«Сайланадиган ҳокимлар, «самосуд» учун жазо» — Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури маълум қилинди

Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Х Қурултойи ўтказилди.

Қурултойда «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Қурултойда делегатлар Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди ҳавола этилди. Мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар номзодни қўллаб-қувватлади.

Б.Абдуҳалимов ўз сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини Қурултой қатнашчиларига маълум қилди.

Дастурдан ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этиш ва ҳокимларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари лавозимида ўтиришига чек қўйиш; коррупционерларга хоинлар деб қараш; шахсий дахлсизлик, мулк дахлсизлиги, турар жой дахлсизлиги; «самосуд» учун қатъий жазо белгилаш; ягона тергов органи – Тергов қўмитасини ташкил этиш; уй-жойларнинг нархини кескин камайтириш  каби қатор масалалар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг