Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд вилоятига ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятига ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Президентнинг матбуот хизмати.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган Самарқанд аҳлига чуқур ҳурматини билдириб, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда ҳам кўп ишлар қилинаётганини таъкидлади.

Жумладан, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида йигирма тўққизта қишлоқ, тўртта маҳаллада қарийб 200 миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ўтган йили 1 минг 500 квартирали 36 та кўп қаватли уй, 2 минг 349 та арзон уй-жой барпо этилиб, эгаларига топширилган. Олтмишга яқин давлат болалар боғчаси қурилиб, 356 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган. Соғлиқни сақлаш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, коммунал тармоқларни реконструкция қилиш бўйича ҳам аниқ манзилли ишлар бажарилган.

Давлатимиз раҳбари Германиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, Самарқандда «рақамли иқтисодиёт» учун кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.

Айни пайтда Президентимиз вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестициялар жалб этишни фаоллаштириш бўйича галдаги вазифаларни кўрсатиб ўтмоқда. Сессияда Самарқанд вилоятига ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг