Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева Иванка Трамп ва Кристалина Георгиева билан суҳбати тафсилотини маълум қилди

Саида Мирзиёева Иванка Трамп ва Кристалина Георгиева билан суҳбати тафсилотини маълум қилди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган Халқаро аёллар форумида АҚШ президенти маслаҳатчиси Иванка Трамп ва Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева билан кўришгани ҳақида хабар қилинган эди. Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ушбу учрашув тафсилотларини маълум қилди.

«Дубайда бўлиб ўтаётган Халқаро аёллар Форуми очилиши олдидан Жаҳон банки президенти Девид Малпасс билан суҳбатлашиб қолдик. У мени Иванка Трамп билан таништирди.

Танишув чоғида Иванканинг ёнида турган Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева суҳбатга қўшилди ва Ўзбекистон Президентига ҳурмати баланд эканини изҳор қилди.

Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Ҳазрати Олийлари ва Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Зоти Олияларига таклиф учун миннатдорлик билдираман», — дея ёзади Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг