Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

Фото: «elgezit.kg»

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, президентга расмий ташрифлар юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушган. Бироқ, давлат раҳбари биринчи навбатда қўшни мамлакатларга бормоқчи.

Руслан Казакбаевнинг сўзларига кўра, Жапаров Ўзбекистондан кейин Хитой, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам сафар қилишни режалаштирмоқда.

Бунга қадар эса у Россия  ва Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг