Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия АҚШ санкцияларига муносиб жавоб беришга ваъда берди

Россия АҚШ санкцияларига муносиб жавоб беришга ваъда берди

«Биз бу чекловларни жавобсиз қолдирмаймиз», — дейилади баёнотда.

Фото: «mid.ru»

Бугун, 7 апрель куни Россия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат АҚШ жорий этган янги санкцияларни жавобсиз қолдирмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар қилмоқда.

«АҚШ жорий этаётган санкциялар оддий халққа, ўз сайловчиларига ва ўртадаги иқтисодий муносабатларга зарар етказмоқда. Илгари жорий этилган чекловлар таъсирини кутмасдан, Вашингтон шу даражада бемаъниликка бормоқдаки, АҚШ билан аввалдан яқин ҳамкорлик қилган ва минглаб иш ўринларини яратган компанияларга зарба беришга ҳаракат қилаяпти. Биз бу чекловларни жавобсиз қолдирмаймиз», — дейилади баёнотда.

6 апрель куни АҚШ Россиянинг бир қатор компания ва шахсларига санкциялар жорий этишни мўлжаллаётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг